Жиззах политехника институтида жорий йилнинг 23 сентябрь куни  Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан 2019 йил 15 январда тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида 2019 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича чора- тадбирлар дастури” нинг 2-бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2019 йилнинг сентябрь-октябрь ойлари давомида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда таълим муассасалари профессор-ўкитувчилари ҳамда талаба-ўқувчилари ўртасида профилактик тадбирларни кучайтириш мақсадида “Ўзбекистон - миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик юрти” мавзусида давра сухбати ва маърифий учрашув ўтказилди. Ушбу тадбирда вилоят хокимлиги жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича котибияти мудири  Н.Раимов , Ўзбекистон мусулмонлар идораси вилоят вакиллиги бош имом хатиб ўринбосари А.Атабоев, Жиззах вилояти ИИБ терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш бош бошқармаси етакчи мутахассиси катта сержант М. Хамидов, Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари иштирок этдилар.