Размер шрифтов: A A A
Цвет фона: A A A
X Закрыть


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ЖИЗЗАХ ПОЛИТЕХНИКА ИНСТИТУТИ ХОТИН-ҚИЗЛАР ҚЎМИТАСИ БОШЛАНҒИЧ ТАШКИЛОТИ

Yaratilgan: Iyun 6, 2019 da 10:40

Bo'lim: Yangiliklar

Жиззах шаҳри 3 июнь 2019 йил

МАЪЛУМОТНОМА

2019 йил 26 март куни Қорақалпоғистон Республикаси, шаҳар туманлари ҳоким ўринбосарлари, хотин-қизлар қўмитаси раислари, тадбиркорлар (33 нафар) ташрифи бўлиб ўтди.
Иштирок этдилар: Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Назира Мухторова, Ўзбекистон Миллий тикланиш Демократик партияси Жиззах шаҳар кенгаши раиси Нигора Мухторова, Ўзбекистон Миллий тикланиш Демократик партияси Жиззах вилояти бўлими “Аёллар қаноти” мутахассиси Машҳура Бузрукова, Жиззах политехника институт х.қ.қўмитаси б.т. раиси Бибиражаб Турсунова, Қорақалпоғистон Республикасидан ташриф буюрган (33 нафар) меҳмонлар, вилоят ҳамда институтда фаолият олиб бораётган фаол хотин-қизлар.
Ташриф давомида, Жиззах вилояти хотин-қизлар қўмитасининг иш фаолияти билан танишиб, тажрибаларини ўрганиш ҳамда тажриба алмашиш назарда тутилган. Жиззах политехника институти хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти фаолиятининг тақдимоти ўтказилди. Тақдимот савол-жавоблар асосида ўтказилди институтда ўтказилган конференция тўпламларидан 10 дона китоб совға қилинди.
Шу жумладан вилоятда ташкилотларида фаолият кўрсатаётган 12 нафар хотин-қизлар Ўзбекистон миллий тикланиш Демократик партияси аъзолигига қабул қилиндилар.

Тақдимотдан ва тадбирдан намуналар:
Юртимиз аёлларининг юқори марраларга эришишида оилада, меҳнат жамоаларида, умуман, жамиятимизда энг катта бойлигимиз бўлган тинчлик ва барқарорлик, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат муҳитини сақлаш ва мустаҳкамлашда юртимиз хотин-қизларининг донолиги, сабр-қаноат ва матонати, шукроналик, оилага садоқат каби ибратли хусусиятлари ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди

Шавкат Мирзиёев

ИНСТИТУТДА ФАОЛИЯТ ОЛИБ БОРАЁТГАН
ХОТИН-ҚИЗЛАР ҲАҚИДА
М А Ъ Л У М О Т
Институтда жами: 946 нафар хотин-қизлар фаолият кўрсатади.
Шундан: профессор-ўқитувчи ва ходимлар – 195 нафар;
Шундан:
Фан доктори – 1 нафар;
Фан номзодлари – 9 нафар;
Илмий изланувчилар – 14 нафар;
Талаба қизлар –751 нафар;
Иқтидорли қизлар –26 нафар;
Кафедра мудирлари – 1 нафар;
Деканлар – 1 нафар;
Катта ўқитувчилар –23 нафар;
Асистентлар – 49 нафар;
Бўлим бошлиқлари – 3 нафар;
ТТЖ да яшовчи талаба-қизлар – 65 нафар;
Шуҳрат медали соҳибаси – 1 нафар;
Мўътабар аёл кўкрак нишони соҳибаси – 1 нафар;
Меғнат фахрийси кўкрак нишони соҳибаси – 1 нафар;

Хотин-қизлар қўмитаси ўзининг иш режасига эга ва у 51 банддан иборат 18 та ташкилотлар билан ҳамкорлик олиб боради.

Izoxlar soni: 0

interaktiv xizmatlar

FOYDALI HAVOLALAR

Asosiy ko`rsatgichlar