Наврўз байрами муносабати билан “Сумалак сайли” тадбирини ўтказиш.

2019 йил 18 март куни институт маъмурияти, касаба уюшмаси қўмитаси ҳамда институт хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти томонидан институт ётоқхонасининг ҳовлисида сумалак сайли ўтказилди. Ушбу тадбирда институтнинг профессор-ўқитувчилари, ходимлари, талабалари, хорижлик меҳмонлар ва Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Назира Мухторова, Жиззах вилояти “Оила” илмий-амалий тадқиқот бошқармаси раҳбари Гулнора Ҳамроевалар иштирок этдилар. Сумалак сайли мусиқали чиқишлар билан кўтаринки руҳда ўтказилди. Шундан сўнг бу сайл институтнинг байрам тадбирига уланиб кетди.

[gallery ids="4941,4942,4943,4944,4945,4946"]  

Институт хотин-қизлар қўмитаси б.т.    раиси      Б.Турсунова