Институт ўқув ишлари бўйича проректор  Эгамназаров Ғайрат Ғайбуллаевич ўзи таҳсил олган Жиззах шаҳридаги 11-умумий мактаб кутубхонасига бадиий китоблар жамланмасини совға қилди. Шунингдек, мактабнинг битирувчи 10-11 синф ўқувчилари билан учрашиб, уларга Жиззах политехника институти фаолияти,  мавжуд факультетлар, таълим йўналишлари хусусида батафсил маълумотлар бериб ўтди. Ўқувчилар томонидан ўзларини қизиқтирган саволларига ҳам батафсил жавоблар бериб ўтди.

Институт матбуот котиби Жаҳонгир Тулаков