2018 йил 26-сентябр куни Жиззах шахридаги Махсус индустриал зонада хитойлик делегация аъзолари ва Жиззах вилоятининг етакчи ташкилотлари хамда Жиззах политехника институти ходимлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда хитойлик делегациянинг бошлиғи Ҳенан қишлоқ хўжалиги академияси профессори Wei Wenxing ва делегация аъзолари ўзларини республика ва вилоятдаги ер, сув, ўғит ресурслари, қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш корхоналари, об-ҳаво шароити, қурилиш, иқтисодий масалалар бўйича қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Шу куни Жиззах вилояти Ш.Рашидов туманидаги чорвачилик фермалари, Зарбдор туманидаги қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш корхоналирга экскурсиялар ташкил қилинди. Учрашув вақтида Ҳенан қишлоқ хўжалиги академияси ва Жиззах политехника институти ўртасида илмий ишлар, талабаларни ўқитиш ва профессор-ўқитувчилар билан тажриба алмашиш бўйича келишиб олинди. 2018 йил 2-октябр куни 232-аудиторияда “Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари қайта ишлаш кафедраси профессор-ўқитувчилари иштирокида 4-курс талабаларига Ҳенан қишлоқ хўжалиги академияси профессори Kang Yuan Chun “Қўзиқорин етиштириш ва уни қайта ишлаш” мавзусида маърўза қилди.     Маърузада профессор Kang Yuan Chun сўзга чиқиб, пахта чигитидан қўзиқорин етиштириш технологияси ҳақида маълумот берди. Маърўза давомида кафедрамиз профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари ўзларини қизиқтирган саволларига Kang Yuan Chun томонидан жавоб олдилар.   Маърўза якунида Хитойлик олимлар билан соҳага оид давра суҳбати бўлиб ўтди. Жиззах политехника институти ва Ҳенан қишлоқ хўжалиги академияси ўртасида меморандум тузилиши ҳақида томонлар ўртасида келишув бўлиб ўтди. Битирув малакавий ишларини ва магистратура дисертацияларини “Қўзиқоринни етиштириш ва уни қайта ишлаш технологияси” мавзуси бўйича бажарилиши тўғрисида келишиб олинди.  

Кафедра мудири:                                              О.Р.Қўйчиев