Ўзбекистон республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПФ – 5325 сонли фармонигна кўра “Мўтабар аёл” кўкрак нишони таъсис этилди. Ушбу кўкрак нишони жамият ва давлат хаётидаги фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали мехнати билан оиланинг шаклланиши, фаровонлиги ва мустахкамланишига ҳамда оналик ва болалик муҳофазасига муносиб хисса қўшганлиги учун институт Хотин-қизлар қўмитаси раиси Бувражаб Турсунова 8 март – хотин қизлар байрами арафасида “Мўтабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланади. Шу куни яна бир устозимиз -Мухаббат Матжанова институтдаги кўп йиллик самарали фаолияти учун “Мехнат фахрийси” 3 даражали кўкрак нишони билан тақдирланди.