Институтнинг “Радиоэлектроника” кафедраси ташаббуси билан “Соғлом турмуш тарзи – фаровон ҳаёт асоси” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Жиззах вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази етакчи мутахассиси Низом Жамолов иштирок этди. Маърузачи Соғлом турмуш тарзи, бу – ҳар қандай касалликлар профилактикаси ва саломатлик, куч-қувват гарови эканлиги, у инсоннинг турли қирраларини ривожлантириш, муваффақиятга эришишига кафолат бўлиши ҳақида гапирди. Соғлом турмуш тарзи қоидаларига риоя этган киши оиласи, меҳнат жамоаси, умуман, жамиятда ўз ўрнига эга бўлиши тайин. У турли мураккаб вазиятларни енгиб ўтиб, ҳаёт қийинчиликлари олдида ўзини йўқотмасликка ўрганади.   [gallery ids="4245,4244"] Маъруф ХАМИДОВ Маънавият ва маърифат бўлими услубчиси