Президентимизнинг ижтимоий, маънавий-маърифий сохалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича илгари сурган бешта ташаббусининг  иккинчи “Ёшларни жисмоний чиниқтириш,уларнинг спорт сохасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш ” тўғрисидаги бандининг ижроси тўғрисида М А Ъ Л У М О Т Н О М А. Жиззах политехника институти “Автотранспорт”факультети  ташаббуси билан 2019 йил 15 май куни Жиззах шахар халқ таълими бўлимига қарашли 12-сонли мактабнинг 5,6,7-синф ўқувчилари ўртасида институт ректори кубоги учун спортнинг футбол тури бўйича мусобақа ташкил этилди. Мусобақада мактабнинг 8 та футбол жамоаси ректор кубогини қўлга киритиш учун футбол майдонига саф тортдилар.Тадбирни “Автотранспорт”факультети   ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари А.Мамадиев очиб мусобақа иштирокчиларига институт ректори табригини йўллаб, омад тилади.  Тадбирда мактаб директори, илмий бўлим мудири, жисмоний тарбия ўқитувчилари, мактабнинг ёшлар иттифоқи етакчиси иштирок этди. Тадбир якунида  институтнинг “Автотранспорт”факультети   ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари А.Мамадиев ғолиб жамоаларга ректор  кубогини  хамда   I, II, III     даражали дипломларини  топширди. [gallery ids="5849,5850,5851,5852,5853"] Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари                                                            А.Мамадиев