Жорий йилнинг 15 май куни “АРХИТЕКТУРА ВА ҚУРИЛИШ” факультети  Бахмал туманидаги мактабларга ташриф буюрди. Жумладан Бахмал тумани марказида жойлашган     1-6-78-79 мактабларга тарвиқот ва ташвиқот ишлари амалага оширди. Бундан ташқари 2-ташаббус “Ёшларни жисмоний чиниқтириш, спорт билан шуғулланишлари учун зарур шароитлар яратиш” доирасида 4 та мактабнинг жисмоний тарбия ўқитувчилари 1-мактаб Мажидов Алишер, 6-мактаб Кулиев Асқад, 78-мактаб Бобомурдов Иброхим ва 79-мактаб Мисрхонов Хабибхонлар билан биргаликда,        10-11-синф ўқувчилари ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича Жиззах политехника институти “Ректор кубоги” учун мусобақа ташкил қилинди. Спорт мусобақаси  чиройли, шиддатли ва хужумкор ўйинларга бой бўлди. Якуний натижаларга кўра 3-4-ўринлар учун 6-мактаб ва 79-мактаб жамоалари бахс олиб бориб 6:4 хисобида 79-мактаб спортчилари устунликни қўлга киритди. Финал учрашувида 78-мактаб хамда 1-мактаб жамоалари куч синашишди. Тенг кучлар остида қизғин ва муросасиз ўтган ўйинда 4:3 хисобида рақиблари устидан 1-мактаб футболчилари ғалаба қозониб, “Ректор кубоги” сохибига айланди. “Ректор кубоги” якунида футбол майдонининг ўзида ўтказилган тақдирлаш маросимида жамоаларга диплом, қимматбахо совғалар ва 1-ўринни эгаллаган жамоага кўчма кубок топширилди.

Декан муовини                                                                                      Ж.Ўсаров