ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!!!

Жиззах политехника институти талабалари диққатига!

    Жиззах политехника институти “Информацион технологиялар” кафедраси ташаббуси билан 2020 йил 10-13  январь кунлари Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббуснинг учинчи йўналиши – аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган “Замонавий ахборот коммуникацион технологиялар имкониятларидан унумли фойдаланиш” мавзусида Жиззах шаҳрида жойлашган олий таълим муассасалари (ЖизПИ, ЖДПИ ва ЎзМУ Жиззах филиали) талабалари ўртасида танлов ўтказилади.
Танлов 2 босқичда;
1 босқич: ЖизПИ талабалари ўртасида  2020 йилнинг  10-январ куни соат 10:00  да “Информацион технологиялари” кафедрасининг 415А-компьютер синфхонасида ўтказилади.
  2 босқич: 2020 йил 13-январ куни ЖизПИ талабалари орасидан 1,2,3 ўринни эгаллаган иштирокчилар ва ЖДПИ, ЎзМУ жиззах филиали иштирокчилари ўртасида ўтказилади.
  Танлов шартлари;   
  Берилган муаммоли масалалар ечимини компьютерда, дастурлаш тиллари (Pascal, C++ ва ҳ.к.) ёрдамида дастур кўринишда ҳал этадилар. Дастур ечимининг тўғрилиги автоматик тестловчи тизимлар ёрдамида баҳоланади.
  Танлов ғолибларини тақдирлаш;
  Танловнинг якунловчи босқичида энг юқори натижалар кўрсатиб, 1,2 ва 3-ўринларни эгаллаган иштирокчилар сертификат ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.
  Танловда иштирок етишни ҳохловчилар “Информацион технологиялар” кафедраси барча ўқитувчиларига мурожат қилишингиз мумкин.