Размер шрифтов: A A A
Цвет фона: A A A
X Закрыть


Seminarlar


Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та ташаббусни олий таълим муассасаларида амалга ошириш ҳамда маънавий маърифий тарбиявий ишларни самарали ташкил этишга бағишланган ўқув семинарининг иккинчи кунида назарий таклифлар ва тавсияларни бевосита амалиётга жорий қилиш бўйича амалий мулоқотлар ўтказилди.

2019 йил 24 май куни Жиззах политехника институтида АҚШ Техас Университети Даллас шахридаги Нанотехнология институти профессори Захидов Анвар Абдулахадович иштирокида илмий семенар ўз ишини бошлади.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг 2019 йил 22 майдаги №01-309-сон хатига асосан жорий йил 24 май куни институт маданият саройида экстремал туризм ва тоғ туризми Федерациясининг 2019 йилда ушбу соҳани ривожлантириш тадбирлар режасига мувофиқ ёшларни спорт туризм йўналишларидан бири бўлган экстремал туризм ва тоғ туризмини таништириш ва вилоятимизда ташкил қилиш бўйича мутахассислар томонидан мастер-класс ўтказилди.

211-16 Э ва АММ гуруҳи 12 май куни «Зомин куриқхонасига» «Иштимоий экология фанидан амалий машғулот » «Экосистема» мавзусида сайёр машғулот уюштирилди.

Жиззах политехника институти “Сервис” факультети “Менежмент” кафедраси томонидан 18-май куни Жиззах вилоят “Сувоқова” ДУКда “Молия ва кредит” фанидан маъруза машғулотидан “Қўшилган қиймат солиғи” мавзусида сайёр машғулот ўтказилди. Сайёр машғулотда “Менежмент” кафедраси профессор-ўқитувчилари и.ф.д.проф. Абдуллаев О. ва Турдимуродов М. лар бугунги кундаги молия ва кредит сиёсати, хусусан, қўшилган қиймат солиғи тўғрисида маълумот ва бугунги кундаги солиқ тизимидаги ўзгаришлар хақида маълумотлар ва тушунчалар берилди.

interaktiv xizmatlar

FOYDALI HAVOLALAR

Asosiy ko`rsatgichlar