Йиғилишда Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Н.Алимов, “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи” ИБТ етакчиси М.Тожибоев, Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовинлари, Профессор-ўқитувчилар ва факультет талабалари иштирок этишди. Йиғилишда Жиззах вилоят Наркология диспансери врачи Ш.А.Ғаниев сўзга чиқиб ўз сўзида, гиёҳвандлик ҳақида сўз юритди, унинг келиб чиқиш йўллари, оқибатлар, даволаш чоралари ҳақида сўз юритди. Асосий сабаб оиладаги нотўғри тарбия, салбий келишмовчиликлар, тажрибада ўзида синаб кўриш ва бошқа каби оқибатларни айтиб ўтди. Тадбир сўнгида талабалар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди. Институт ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Н.Алимов тадбирни якунлар экан, тадбирда иштирок этган мутахассисларга институт маъмурияти ва талабалари номидан миннатдорчилик билдириб, бу каби давра суҳбатларини тез-тез ўтказиш фойдадан ҳоли бўлмаслигини таъкидлади.  

Институт матбуот котиби Жаҳонгир Тулаков

  [gallery ids="5782,5783,5785,5784,5786"]