Размер шрифтов: A A A
Цвет фона: A A A
X Закрыть

Ilmiy tadbirlar

Жиззах политехника институтда Олий аттестация комиссияси раиси билан учрашув бўлиб ўтди.

 

2019 йил 12 март куни Жиззах политехника институтида “Олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (ОАК) раиси Юсупов Ахмадбек Таджиевич иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Суҳбатда Жиззах политехника институтининг раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари, докторантлари ва 65 дан ортиқ мустақил изланувчилар иштирок этишди.

Очиқ мулоқот давомида ОАК раисига бир қатор савол берилиб, уларга берилган атрофлича жавоблар тингланди, ўртага ташланган муаммоли масалалар муҳокама қилинди. Жумладан, PhD Джиянбаев С.томонидан илмий унвонларни олиш учун қўйилган талаблардан бири кафедра мудири ёки бошқа бирор лавозимда бўлиш кераклигини, ушбу муаммони ечишда ОАК қандай ёрдам бериши мумкинлиги тўғрисида савол берилди. Ушбу саволга жавобан, ОАК раиси ҳозирги кунда мавжуд низомларга ўзгартириш киритиш бўйича таклифлар тайёрлангани, жумладан уларга кўра илмий унвонлар бериш талабларидан лавозим ва муддатга қўйиладиган талабларни чиқариш таклифи асосланганлиги ҳақида айтиб ўтди.

Шунингдек, ката ўқитувчи Ҳақбердиев Ш. Илмий тадқиқот ишлари натижаларини тадқиқ этиш далолатномаларини олишда муаммаолар вужудга келганлиги, бу борада ОАК қандай ечим таклиф қилиши мумкинлиги ҳақида савол берди. Ўз ўрнида А.Т.Юсупов мазкур масала бўйича тайёрланган таклифлар юзасидан атрофлича маълумот берди.

ОАК раиси илмий-тадқиқот фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларни кенг жорий қилиш юзасидан, жумладан ОАК ва олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари кенгашлари, шунингдек, илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар ўртасидаги барча ёзишмалар ҳамда илмий унвонлар ва илмий даражаларда тасдиқлаш бўйича аттестация ишлари электрон ҳужжат айланиш тизими орқали қабул қилиниши бўйича тегишли дастурий ва илмий-ташкилий чора-тадбирлар амалга оширилаётгани тўғрисида батафсил тушунтириш берди.

Йиғилиш сўнгида ОАК раиси Саидаҳмедова Нодира, Турапов Улугбек, Джиянбоев Сирожиддин, Тавбоев Сирожиддин, Шертойлоқов Ғайрат, Насриддинов Жасур, Бердиёров Темур, Сагатов Баходир, Холдиров Баходирларнинг авторефератларига ўз тавсияларини берди ва уларнинг ишига омад тилади.

 

 

Жиззах политехника институтда докторант Беҳбудов Шавкат Ҳусеновичнинг «Ипли бирикмаларнинг мустахкамлигини оширувчи полимер композит қоплаш қурилмасини ишлаб чиқиш ва параметрларини асослаш» мавзусидаги 05.02.03 – «Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва

робототехника тизимлари» ихтисослиги бўйича техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун  ёзилган диссертацияси муҳокамаси бўйича семинар бўлиб ўтди.

 

2018 йил 19 июнь куни Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти докторанти Беҳбудов Шавкат Ҳусеновичнинг «Ипли бирикмаларнинг мустахкамлигини оширувчи полимер композит қоплаш қурилмасини ишлаб чиқиш ва параметрларини асослаш» мавзусидаги) 05.02.03 – «Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари» ихтисослиги бўйича техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун  ёзилган диссертацияси муҳокамаси бўлиб ўтди. Суҳбатда Жиззах политехника институтининг раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари, докторантлар ва 20 дан ортиқ мустақил изланувчилар иштирок этишди.

Семинарни Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор  т.ф.н., доц. С.А.Тавбоев бошқариб борди.

Докторант Ш.Бехбудов диссертация ишининг долзарблиги, мақсади, вазифаси ва илмий янгилиги ҳақида маълумот берди. Шунингдек, диссертация ишида олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари ва унинг натижалари билан таништирди.

Диссертация тадқиқоти Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти илмий тадқиқот ишлари режасининг ОТ-А3-63 «Тикилаётган кийим деталларига полимер композит қоплашнинг ресурстежамкор технологиясини ишлаб чиқиш» (2017-2018); ОТ-А3-35 «Ресурстежамкор, юқори иш унумида сифатли тикишни таъминлайдиган тикув машиналари юритмаси конструкциясини ишлаб чиқиш ва ҳисоблаш методлари» (2017-2018); мавзуларидаги лойиҳалари доирасида бажарилган.

Тадқиқотнинг мақсади матоларни тикилган чокларини ва четларини полимер композити билан қоплаб мустаҳкамлигини ошириш қурилмасини ишлаб чиқиш ва ишчи органлари параметрларини асослашдан иборат.

Тадқиқотнинг объекти сифатида тикув машинасида тикилаётган кийим деталларига полимер композицияни қоплаш қурилмаси олинган.

Тадқиқотнинг предмети тикилаётган матолардаги узилиш деформацияси, қурилмадаги қайишқоқ элементларнинг ҳаракат қонунлари, параметрларни ҳисоблаш натижалари, боғланиш графиклари ва параметрларини ташкил этади.

Маъруза тугагач муҳокама бошланди ва семинар қатнашчилари томонидан саволлар берилди.

Юқоридагиларни инобатга олиб шуни таъкидлаш мумкинки,  бажарилган тадқиқот иши тугалланган илмий иш бўлиб, унда Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг юксалишига қаратилган муҳим вазифалардан бири ҳал этилган.

Бажарилган диссертация иши натижалари Ўзбекистон тўқимачилик ва енгил саноати корхоналарида қўллашга тавсия этилади.

Мавзунинг долзарблиги, ишнинг ўрганилганлик даражаси, илмий янгилиги ва натижаларнинг жорий қилинганлиги Ўзбекистон Республикаси Олий Аттестация Комиссиясининг 05.02.03 – «Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари» ихтисослиги бўйича техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олишга қўйилган талабларига тўлиқ жавоб беради.

Барча сўзга чиққанлар бажарилган ишни ижобий баҳолаб, диссертация ишини ТТЕСИ қошидаги илмий даражалар берувчи DSс.27.06.2017.Т.08.01 рақамли илмий кенгашда муҳокама қилишга тавсия берди.

 

Жиззах политехника институтда Мустақил изланувчи И.Д.Мадумаровнинг «Пахтани иссиқлик-намлик ҳолатини муқобиллаштириш ва бир текис таъминлаш асосида тозалаш жараёнининг самарадорлигини ошириш» мавзусидаги фан доктори (DSc) диссертацияси муҳокамаси бўйича семинар бўлиб ўтди.

 

2019 йил 1 март куни Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти мустақил изланувчиси И.Д.Мадумаровнинг «Пахтани иссиқлик-намлик ҳолатини муқобиллаштириш ва бир текис таъминлаш асосида тозалаш жараёнининг самарадорлигини ошириш» мавзусидаги фан доктори (DSc) диссертацияси муҳокамаси бўлиб ўтди. Суҳбатда Жиззах политехника институтининг раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари, докторантлари ва 20 дан ортиқ мустақил изланувчилар иштирок этишди.

Семинарни Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор  т.ф.н., доц. С.А.Тавбоев бошқариб борди.

Мустақил изланувчи И.Д.Мадумаров диссертация ишининг долзарблиги, мақсади, вазифаси ва илмий янгилиги ҳақида маълумот берди. Шунингдек, диссертация ишида олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари ва унинг натижалари билан таништирди.

Талабгор маърузасида пахта хом-ашёсини қуритиш, тозалаш техника ва технологияларини яратиш ва такомиллаштириш бўйича қатор, жумладан, қуйидаги устувор йўналишларда тадқиқотлар олиб борилмоқда: пахтани тозалашнинг самарали техника ва технологияларини ишлаб чиқиш, пахтани иссиқлик-намлик кўрсаткичларининг тозалаш жараёнига таъсир даражасини аниқлаш, пахтани кўп компонентли материал эканлигини эътиборга олган ҳолда тозалаш жараёнининг режим кўрсаткичлари ва тола сифатини сақлашни таъминловчи тозалаш параметрларини ишлаб чиқиш. Лекин, чет эл ва маҳаллий пахта тозалаш корхоналарида фойдаланилаётган барабанли қуритгичлар ва ифлос аралашмалардан тозалаш машиналари ва таҳлили уларнинг ишчи қисмлари самарадорликларини ошириш масалалари ўзининг самарали ечимини топмаганлигини таъкидлади.

Назарий ва тажрибавий тадқиқотлар асосида тўрли юза бўйлаб ҳаракатланаётган пахта толаси таркибидан ажраладиган ифлосликларнинг юза бўйлаб тақсимланиши ва тўрли юзаларда ифлосликларнинг ажралиш қонуниятини аниқланган, турли зичликларда ҳаракатланаётган ўзаро эластик боғланишда бўлган икки ва ундан ортиқ пахта бўлакчалари таркибидан ифлосликларнинг ажралиш жараёни математик моделлари ишлаб чиқилган, тозалаш технологик жараёнида пахта толасининг намлик ва ҳароратлари ўртасидаги боғланишлари аниқланган. Шунингдек, яратилган янги таъминловчи мослама пахта хом ашёсининг табиий сифат кўрсаткичларини сақлаб қолиши, тозалаш машиналарига талаб этилган пахта хом ашёсини бир меъёрда титиб, узлуксиз узатиб берилиши, машиналар тозалаш самарадорлиги ошганлиги ҳамда ишлаб чиқилган маҳсулот сифатининг яхшиланишига эришилганлигини маълум қилди.

Маъруза тугагач муҳокама бошланди ва семинар қатнашчилари томонидан саволлар берилди.

         Барча сўзга чиққанлар бажарилган ишни ижобий баҳолаб, диссертация ишини ТТЕСИ қошидаги илмий даражалар берувчи DSс.27.06.2017.Т.08.01 рақамли илмий кенгашда муҳокама қилишга тавсия берди.

interaktiv xizmatlar

FOYDALI HAVOLALAR

Asosiy ko`rsatgichlar