Жиззах политехника институтида “Наврўз айёмингиз муборак бўлсин” деб номланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Байрам тадбири кўтаринки руҳда ташкил этилди. Барча факультетларнинг истеъдодли ва иқтидорли талабаларидан ташкил топган бадиий жамоалар ўзларининг байрам дастурлари билан иштирок этиб, байрам иштирокчиларида катта таассурот қолдирдилар.

Кафедралар томонидан тайёрланган баҳорий таомлар (кўк сомса, манти,  сумалак, ҳалим)дан ташкил этилган байрам дастурхони барчага манзур бўлди.

Институт жамоаси эса миллий либосларда бўлганликлари ўзгача баҳорий кайфият уйғотди.  Бундан ташқари тадбирда миллий спорт ўйинлари ташкил этилди.

Institut matbuot kotibi Jahongir Tulakov

[gallery ids="4923,4924,4925,4926,4927,4928,4929,4930,4931,4932,4933,4934,4935"]