Олий таълим 2019 йилда: Тизимга замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг жорий этилиши ✅ Республика миқёсида талабалар ҳақида маълумотлар жамланган https://talaba.edu.uz ахборот тизими ишлаб чиқилди ва идоралараро маълумот алмашинуви тармоғи орқали тизимдаги талабалар маълумотларини хаққонийлигин таъминлаш мақсадида ички ишлар вазирлиги ва давлат персоналлаштириш марказининг маълумотлар базасига уланди; ✅ «Elsevier» (Нидерландия) компанияси билан Digital Commons (Bepress) платформаси негизида "Ўзбекастон илмий журналлари" биринчи рецензияланадиган портали яратилди. Унга ОТМларнинг 41 та илмий журнали жойлаштирилди; ✅ «Коррупциясиз соҳа» лойиҳасини амалга ошириш доирасида олий таълим муассасаларида аноним-сўровнома ўтказиш мақсадида ахборот тизими ишлаб чиқилди; ✅ 78 та олий таълим муассасаси замонавий сервер қурулмалари, вазирлик ҳузуридаги Таълим муассасаларида электрон таълимни жорий этиш маркази эса маълумотлар маркази (Дата-центр) билан жиҳозланди; ✅ Марказлашган маблағлар ҳисобидан 35 та олий таълим муассасалари 18,5 млрд. сўмлик ахборот-коммуникация жиҳозлари жумладан, 1859 та компьютер, 1345 та проектор, 12 та сервер ва 657 та симсиз тармоқ қурилмалари (Wi-Fi) билан жиҳозланди; ✅ Олий таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизими (HEMIS) ни жорий этиш мақсадида лойиҳанинг техник топшириғи ишлаб чиқилди. Ушбу лойиҳага кўра, олий таълим муассасаларидаги маъмурий, ўқув, илмий ва молиявий жараёнлар тўлиқ автоматлаштириш кўзда тутилган. Ахборот тизими 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб ишга туширилиши белгиланган; ✅ Таълим жараёнига рақамли технологиларни жорий этиш мақсадида 9 та олий таълим муассасасида «E-MINBAR» қурилмалари ўрнатилди.