2019 йил 13-декабрь куни  “Ўзбекистон тарихи ва ижтимоий фанлар”   кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан  “Олий таьлим тизимида коррупцияга қарши курашишни такомиллаштириш”  ва “Коррупциясиз соха” лойихасини амалга ошириш муносабати билан ташкил қилинган “Коррупция тараққиётга тахдид” мавзусида талабалар мини конференцияси ташкил қилинди. Унда  “Ўзбекистон тарихи ва ижтимоий фанлар”  кафедрасининг мудири  П.Қулматов “Коррупцияга бархам беришнинг мустахкам хуқуқий асоси” мавзусида маьруза қилиб мини конференцияни очиб берди. Мини конференцияда талабалар томонидан “Коррупция: унинг тарихий илдизлари, коррупцияга қарши кураш усуллари”,  “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида” ги  “Ўзбекистон Республикаси қонуни”, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонун-қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси  Президентининг  Қарори”, ”Коррупцияга оид тарихий жиноятларнинг ривожланиш тарихи”,  “Инсон ҳуқуқлари Умумжахон Декларацияси”,  “Сайлов-2019 талаба-ёшлар нигохида” мавзулари бўйича маьрузалар тайёрланди. Маьрузалар электрон слайдларда намойиш қилинди. Тадбир сўнгида тадбир иштирокчилари маьрузачилар билан савол жавоб асосида фикр алмашдилар.”  

Институт ахборот хизмати

Конференция материаллари