Экология ва атроф муҳит муҳофазаси кафедрасининг 2019/2020 ўқув йили маънавий-маърифий йўналишда амалга ошириладиган тадбирлар режаси асосида жорий йилнинг 11 январ куни Жиззах политехника институти ТТЖда 14-январ Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан давра суҳбати ўтказилди. Тадбирни Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Н.Алимов кириш сўзи билан очди. У ўз сўзида институтда амалга оширилаётган маънавий ва маърифий ишларнинг асосий мазмун моҳияти, институт жамоаси ва талабаларини ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг онги ва қалбига Ватан туйғуси, инсонпарварлик, меҳнатсеварлик, жамиятга фидоий инсонлар бўлиб етишиш туйғуларини шакллантириш учун йўналтирилганлиги ҳақида сўз юритди.     Шундан сўнг сўз "Автотранспорт" факулътети декани ўринбосари А.Мамадиевга берилди. У ўз сўзида Республикамиз мустақилликга эришгандан кейин халкимизнинг маънавий ва маданий меросига, тарихига, она тилимизга муносабат тубдан ижобий томонга ўзгарганлиги, ўтган давр мобайнида Ўзбекистонда мамлакатимиз ҳавфсизлиги ва барқарорлиги, сарҳадларимиз даҳлсизлиги ишончли ҳимоя қилиш борасида тактик ва стратегик вазифаларни самарали ҳал этишга қодир бўлган, ихчам, тезкор, замонавий қурол яроқ ва ҳарбий техника билан таъминланган миллий армиямизни барпо этиш бўйича кўлами ва моҳиятига кўра улкан ишлар тизимли равишда олиб борилганлиги ҳақида таъкидлаб ўтди. Шундан сўнг кафедра катта ўқитувчиси Д.Бердиева, ассистентлар Ғ.Қораев, Г.Дадаевалар 14-январ Ватан ҳимоячилар куни муносабати билан талабаларни яна бир бор табриклаб, уларни қизиқтирган саволларга тегишли жавоб беришди.  

      

Институт Матбуот хизмати