Кеча Жиззах политехника институти ректори А.Усманкулов гуруҳ сардорлари билан учрашув ўтказди. Коррупцияга қарши курашиш, якуний назорат ҳафтасида гуруҳ сардорларининг воситачилик қилишига йўл қўймаслик  мазкур мулоқотнинг асосий мавзуси бўлди. “Олий таълим – коррупциядан холи ҳудуд” концепциясининг амалга ошувида гуруҳ сардорларининг ҳам муҳим ўрни борлиги, нафақат якуний назорат ҳафтаси, балки ўқув жараёни давомида бу иллатга қарши тизимли курашиш лозимлиги алоҳида таъкидланди. Айни вақтда институт расмий каналида талабалар учун онлайн сўровнома ўтказилмоқда. Сўровнома аноним бўлганлиги учун шаффоф ва холис деб баҳоланаяпти. Сўровнома натижалари муҳокама этилиб, тегишли чоралар кўрилиши маълум қилинди. Барча талабаларнинг онлайн сўровномада фаол иштирок этиши сўралди.

Институт матбуот хизмати