2020-йил 9-январ куни Жиззах политехника институтида Жиззах вилояти Ички ишлар ходимларининг режага асосан институт талаба-ёшлари билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувни институт ёшлар билан ишлаш бўйича ректор ўринбосари  Нормурод  Алимов очиб берди. Учрашувда Жиззах вилояти Ички ишлар бўлими бошлиғи, Генерал-майор Ғайрат Қодиров , Жиззах вилояти Ички ишлар бўлими ҳуқуқбузарлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи, полковник Жўрабек Авазовлар сўзга чиқишиб, ёшлар ўртасидаги жиноятчиликни олдини олиш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдилар. Жиноятга жазо муқаррар эканлигини талаба-ёшларга тушунтирдилар. Учрашув савол-жавобларга бой бўлди. Талабалар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.