Жиззах шаҳри мезбонлик қилган талаба ёшлар ўртасидаги “Универсиада” спорт мусобақаси дастурларидан ўрин олган эркаклар ўртасидаги гандбол мусобақасининг Республика финал босқичи ўз ниҳоясига етди. Ўзининг гўзаллиги ва бетакрорлиги билан ажралиб турадиган Жиззах воҳасининг марказида жойлашган Жиззах Политехника институти спорт мажмуасида уч кун давом этган муросасиз баҳсларда Тошкент, Самарқанд, Хоразм ҳамда Фарғона вилояти талаба ёшлари ўзаро беллашдилар. Мусобақа якунларига кўра умумжамоа ҳисобида фахрли биринчи ўринни Тошкент вилояти, иккинчи ўринни Хоразм вилояти ва учинчи ўринни Самарқанд вилояти жамоалари эгалладилар. Мазкур мусобақа ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими жорий йилнинг 20 февраль куни Жиззах шаҳри марказида жойлашган “Ёшлар инновацион маркази”да бўлиб ўтди.