Жорий йил 24-25 феврал кунлари Қозон Федерал университети Набережночелнинский институти  директори Ганиев Махмут Махсутович, шу институтнинг умумий масалалар бўйича директор ўринбосари Умаров Марат Файзуллаевичлар расмий ташриф билан икки кун давомида институтимизда бўлишди. Ушбу ташриф давомида қуйидаги масалалар бўйича келишувларга эришилди: - Машинасозлик - Ер усти транспорт тизимлари - Электроэнергетика ва электротехника йўналишлари бўйича икки ёқлама диплом берилувчи қўшма таълим дастурлари ташкил қилиш; - Институт қошида ҳамкорликда малака ошириш марказини ташкил қилиш ва бошқа соҳаларда ҳам алоқаларни ўрнатиш ҳақида келишиб олинди.  

Жиззах политехника институти матбуот хизмати