Тошкент шаҳридаги Wyndham Tashkent меҳмонхонасида  Олий ва ўрта махсус таълим, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Ўзбекистон-Швейцария “Ўзбекистонда касбий кўникмаларни ривожлантириш” лойиҳаси ҳамкорлигида “Ўзбекистонда профессионал таълим тизимини ривожлантириш истиқболлари: муаммо ва ечимлар” мавзусида семинар бўлиб ўтди. Тошкент шаҳридаги Wyndham Tashkent меҳмонхонасида  Олий ва ўрта махсус таълим, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Ўзбекистон-Швейцария “Ўзбекистонда касбий кўникмаларни ривожлантириш” лойиҳаси ҳамкорлигида “Ўзбекистонда профессионал таълим тизимини ривожлантириш истиқболлари: муаммо ва ечимлар” мавзусида семинар бўлиб ўтди. 50 дан ортиқ вазирлик ва идоралар мутасаддилари ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари, хорижий экспертлар иштирокида ўтаётган тадбирда Ўзбекистонда профессионал таълимнинг бугунги кундаги ҳолати ва мазкур соҳани янада такомиллаштириш учун амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар юзасидан фикр алмашилди. Қайд этиш лозим, Президентимиз Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаатномасида юртимизда таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш лозимлигини таъкидлаб, янги ўқув йилидан бошлаб мутлақо янги профессионал таълим тизимини йўлга қўйиш бўйича тегишли вазирлик ва идораларга муҳим вазифаларни белгилаб берган эди. Мазкур вазифаларнинг амалга оширилиши доирасида 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб мамлакатимизда 340 та касб-ҳунар мактаби, 147 та коллеж ва 143 та техникум ташкил этилади. Мазкур таълим муассасаларида 9000 га яқин касблар бўйича кадрлар тайёрланиши кўзда тутилган.