Баҳорнинг илк куни таниқли жамоат арбоби, садоқат ва вафо куйчиси, Ўзбекистон халқ шоираси Зулфияхоним таваллуд топган кун. Шу муносабат билан жорий йилнинг 28 февраль куни Жиззах политехника институтида "Бу боғлар, бир боғлар бўлади ҳали" деб номланган маънавий –маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Бахти Рашидова олиб борди.  Тадбир давомида "Ўзбек тили" кафедраси доценти Дилбар Соатова, "Мард ўғлон" Давлат мукофоти соҳиби, шоир Сайфиддин Окановлар сўзга чиқдилар. Тадбирда Зулфия ҳаёти ва ижодига бағишланган видеоролик намойиш этилди.