E'lonlar

">

Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси қўшни давлатларда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларга мурожаат билан чиқди

Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси қўшни давлатларда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларга мурожаат билан чиқди

Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси Мухтор Aвезов номидаги Қозоғистон давлат университетидан ҳужжатларни Ўзбекистон олий таълим муассасаларига топширган талабалардан ўқишни мамлакатимиз олийгоҳларига кўчиргунга қадар таълимни давом эттиришни сўради.
Фото: РИА Новости
«Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясига келиб тушган мурожаатлар асосида ассоциация томонидан Қозоғистон Республикасининг Мухтор Aвезов номидаги Қозоғистон давлат университетидаги жараёнлар ўрганилди. Қозоғистонда жами 27 минг (кундузги — 30 фоиз, сиртқи – 70 фоиз) нафар, хусусан, Чимкент шаҳридаги олий ўқув юртларида 15 минг нафар, биргина Мухтор Aвезов университетининг ўзида 7 минг 80 нафар ўзбекистонлик талабалар кундузги, сиртқи ва масофавий таълим олмоқда. Университет маъмурияти талабалар ўқишни кўчириш бўйича ҳужжатларни олиб Ўзбекистонга топширгандан сўнг ўқишга қайтмаётганини айтиб, олийгоҳнинг ички тартиб қоидаларига кўра, агар талаба ўқишни 40 академик соатдан ошиқ қолдирса, ўқишдан четлаштиришини маълум қилди. Университет мутасаддиларнинг берган маълумотига кўра, айрим талабалар фанларни охиригача ёпмай олийгоҳдан ҳужжат нусхаларни олгач, университетга қайтиб келмаган. Уларнинг ҳужжатларини қабул қилиш бўйича Ўзбекистонда муаммолар юзага келса ва яна Қозоғистонда давомат 40 соатдан ошиб ўқишдан четлаштирилса, таълимни давом эттириш билан боғлиқ зиддиятлар келиб чиқиши мумкинлигини таъкидлади. Шуларни инобатга олган ҳолда, ўқишни Ўзбекистонга кўчириш мақсадида аризаларни топширган талабалардан қўшни давлатлардаги олий таълим муассасаларининг ички тартиб–қоидаларига амал қилишлари ҳамда Ўзбекистон олий ўқув юртларига ўқишни кўчириш масаласи ҳал бўлгунга қадар таълим жараёнларини давом эттиришларини сўраб қоламиз. Қўшни давлатлардан ўқишни кўчириш истагидаги бўлган талабаларга Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси томонидан кўрсатиладиган консультатив хизматдан фойдаланиш учун (+998 99) 345-55-59 ишонч телефонларига мурожаат қилишингиз мумкинлигини маълум қиламиз. Ишонч телефонига Telegram, Imo, Instagram, Viber, WhatsApp, WeChat алоқа мессенжерлари орқали мурожаат қилиш мумкин. Эслатиб ўтамиз, қўшни давлатлар (Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон)даги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ўқишини республикамиз олий таълим муассасаларига имтиҳонларсиз кўчириш бўйича ариза қабул қилиш давом этмоқда», дейилади мурожаатда.

TASHKILOT

Jizzax Politexnika instituti axbarot texnologiyalar markazi.

  • dgpi_info@edu.uz
  • +8(372) 2264605
  • JIZZAX SHAXRI ISLOM KARIMOV KO’CHASI 4 UY

Ulashish