2020 йил 4 март куни вилоят мусиқали драма театрида Жиззах политехника институтида бўлиб ўтаётган 4 босқичли кўрик-танловнинг 2 босқичи, яъни институт босқичи ўтказилди. Кўрик- танловда 5 та факультетдан 1 нафардан қизлар иштирок этдилар. Якуний натижаларга кўра: 1-ўринни "Саноат технологиялари" факультети талабаси Чарос Ғайбуллаева, 2-ўринни "Сервис" факультети талабаси Парвина Тилавова, 3-ўринни "Архитектура ва қурилиш" факультети талабаси Дилдора Имомовалар эгалладилар. "Электромеханика ва радиоелектроника" факультети талабаси Норбоева Малика "Энг зукко қиз", "Автотранспорт" факультети талабаси Озода Икромова "Энг пазанда қиз" номинациясига эга бўлдилар. Барча иштирокчилар институт маъмуриятининг фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.