2020-йилнинг 9-январ куни Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Алибекович Салиев институтимизга ташриф буюрди. Вилоят ҳокими талабалар турар жойида талабалар учун яратилган шарт шароитлар ҳамда қулайликлар ва институт ҳудудида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишиб чиқди. Ҳоким ташрифи институтнинг талабалар турар жойида яратилган шарт-шароитлар билан танишишдан бошланди. Ташриф давомида Эргаш Салиев талабалар турар жойида истиқомат қилаётган ёшлар билан мулоқотга киришди ва институтда талабаларни билим олишлари учун яратилаётган бу шароитлар ортида жуда катта меҳнат ётишини, буни энг аввало қадрига етиш, ундан унумли фойдаланиш билангина меҳнатни оқлаш мумкинлигини айтиб ўтди ҳамда бир фурсат ҳам кутиб турмайдиган замонда, интелектуал билими кучли, вазиятни тўғри баҳолай оладиган ёшларгина мамлакатни ривожлантириши мумкин эканлигини таъкидлади. Вилоят ҳокими институтда ҳамда талабалар турар жойида яратилган шароитлар билан танишгач, институт раҳбариятига ўзининг фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Институт матбуот хизмати