Жиззах политехника институтида “Экстремизм ва терроризм – ёшлар келажагига таҳдид” мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда қуйидаги мехмонлар сўзга чиқдилар: Н.И.Раимов – Жиззах вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари котибияти мудири. М.Жабборов – Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги бош имом-хатиби. А.Атабоев – Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги бош имом-хатиби ўринбосари. А.Таниқулов – Давлат хавфсизлик хизмати Жиззах вилоят бошқармаси ходими. А.Каримов – Жиззах вилоят Ички ишлар бошқармаси, Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник. Ж.Р.Бозоров – Миллий гвардиянинг Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник. С.Ш.Маҳмудов – Республика Маънавият ва маърифат маркази Жиззах вилоят бўлими бош мутахассиси. Тадбир давомида сўзга чиққан институт Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори С. Эшбекова тадбирга ташриф буюрган меҳмонларга институт раҳбариятининг ташаккурномасини тантанали равишда топширди. Тадбир сўнгида Жиззах вилоят ҳокимлиги томонидан олиб келинган “Ёруғлик сари” деб номланган ҳужжатли фильм намойиш қилинди. Давра суҳбати якунида институт талабалари ўзларини қизиқтирган саволларга мутассадилардан атрофлича жавоб олишди.