Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 16 декабрь № 87-04-2974 сонли хати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 ноябрдаги № 05/1-3651 хати билан тасдиқланган “Йўл харита”сида Экологияни асраш ва Оролбўйи муаммоларига бағишланган қатор топшириқларни бажариш юзасидан Жиззах политехника институтининг “Экология ва атроф муҳит муҳофазаси” кафедрасида фаолият юритадиган ассистент Г.С.Дадаева томонидан “Электромеханика ва радиоэлектроника” факультетига қарашли 221-16  ҳамда 222-16 РҚ ва Т йўналишида таълим олаётган талабалар ўртасида “Орол ва Оролбўйидаги экологик аҳволнинг кескинлашуви жаҳон жамоатчилигининг ташвиши” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда Орол ва Оролбуйидаги экологик аҳволнинг кескинлашуви жаҳон жамоатчилигини ташвишга солиши, Орол танглиги энг йирик регионал экологик халокатлардан бири бўлганлиги, денгиз хавзасида яшайдиган 35 миллиондан ортиқ киши, шу жумладан Ўзбекистон аҳолисининг катта қисми ҳам унинг таъсири остида яшаши, яқин ўтмишда дунёдаги энг йирик кўлларидан ҳисобланадиган Орол денгизи тезлик билан қуриб бориши натижасида денгизининг қуришига асосий сабабчиси Амударё ва Сирдарё сувларининг суғоришга ишлатилиши натижасида оқимининг  кескин камайиб кетиши ҳақида баҳс-мунозаралар ўтказилди.      Оролнинг қуриган ўрнида қум ва тузларнинг шамол билан учирилишига қарши чора кўриш учун сунъий ўрмонлар бунёд қилиш катта аҳамиятга эгадир. 1981-йилдан бошлаб денгизнинг қуриган қисмида дарахт ва буталар-оқ ва қора саксовул, кандим, черкез ва бошқа ўсимликлар  ўстирилиши бошланди, яхши натижалар берди ва ҳозирда ҳар йили 25 минг  гектар ўрмонлар  ташкил қилинмоқда. Денгизнинг янги очилаётган туби туз билан қопланиб қолаяпти ва ўсимликлар мутлақо ўсмаслиги мумкин. Орол ва Оролбўйи муаммоларини ҳал қилишда Марказий Осиё мамлакатлари ҳамкорликда иш олиб бормоқдалар. АқШ, Япония, Германия, Франция ва бошқа ривожланган давлатлар, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Жаҳон Банки ва турли давлат ҳамда нодавлат халқаро ташкилотлари бу аср муаммосини ижобий ҳал қилишга ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.                Орол денгизининг қуриши Оролбўйи минтақасида ижтимоий экологик вазиятнинг оғирлашишига олиб келди. Ҳар йили Оролнинг қуриган тубидан 15- 75 миллион тоннагача туз ва чанг кўтарилиб, жуда катта ҳаво, тупроқларнинг ифлосланишига олиб келмоқда. Оролбўйида табиий ва антропоген чўллашишнинг суръатлари ортиб бормоқда. Ичимлик сувда тузлар миқдори 2-4 гғл ни ташкил қилади ва сув сарфи айрим районларда 5 л дан ошмайди (норма-200-300 л). Аҳоли ўртасида  касалланиш ва ўлим кўрсаткичлари юқори даражага етган. Орол денгизини асл ҳолига қайтариш имкониятлари қолмади. Мавжуд шароитларда Орол денгизининг сатхини сақлаб қолишнинг ҳам иложи йўқ. Тадбир кўтаринки тарзда ўтилиб, оммавий ахборот воситалари ҳамда электрон слайдлар шаклида ўтказилди. “Экология ва АММ” кафедраси-        нинг мудири:                                         доц. М.Б.Тиркашева