Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 декабрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан учрашув ўтказди. Охирги йилларда ўсиб келаётан авлодга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланиб, Ёшлар масалалари бўйича республика идоралараро кенгаши тузилди. Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ташкил этилиб, 30 июнь Ёшлар куни деб эълон қилинди. Ҳозирда Иттифоқнинг 7 миллион 690 минг нафар аъзоси мавжуд.   Жойларда 8 нафар ёш авлод вакиллари ҳоким ўринбосари этиб тайинланган. Яқинда бўлиб ўтган сайловларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига 9 нафар йигит-қиз сайланган, маҳаллий кенгашларда ғалаба қозонганларнинг қарийб 10 фоизини ёшлар ташкил этади. – Ёшлар орасида “Мен Сизнинг ёнингизда туриб, камарбаста бўламан!” деб кўзи ёниб турган, билимли, жасоратли йигит-қизлар борлигига ишонаман. Етакчиликнинг, ўз ортидан эргаштиришнинг энг тўғри йўли шахсий ўрнак ва намуна бўлишдир, – деди Президент