Навоий шаҳрида давом этаётган талабалар ўртасидаги “Универсиада” спорт ўйинлари доирасидаги шашка ва шахмат бўйича спортчиларнинг жамоавий натижалари эълон қилинди. Шашка бўйича 6 тур давом этган беллашувларда, Андижон вилояти биринчи, Сурхондарё иккинчи ва Жиззахлик талабалар учинчи ўринни банд этди. Қайд этиш лозим, Навоий мезбонлигида ўтган мусобақада юртимизнинг турли вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасидан келган 56 нафар спортчи ғолиблик учун кураш олиб боришди. Маълумот учун, спорт ўйинларининг навбатдаги бадминтон бўйича баҳсларига 27–30 январь кунлари Сирдарё вилояти мезбонлик қилади.