2020   йил 17 январь куни Жиззах политехника институти фаоллар залида  Миллий тадқиқотлар Москва Давлат қурилиш университети ва Жиззах политехника институти ўртасида тузилган ҳамкорлик Меморандумида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, ҳамда талаба ва ўқитувчилар орасидаги алмашишларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Миллий тадқиқотлар Москва Давлат қурилиш университети(МТ МДҚУ)дан таклиф қилинган ушбу университет профессори, т.ф.д. Шукуров Илхом Садриевич билан учрашув ўтказилди. Тадбирда Жиззах политехника институти проректори Матниязов Б.И., “Архитектура ва қурилиш” факультети декани Бердикулов А.М., “Бино ва иншоотлар қурилиши” кафедраси мудири Асатов Н.А., Тошкент архитектура ва қурилиш институти докторанти Хотамов А.Т., ҳамда “Бино ва иншоотлар қурилиши”, “Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкциялари ишлаб чиқариш” ва бошқа кафедралар профессор – ўқитувчилари, 2+2 қўшма таълим дастури “Архитектура”, “Строительство” йўналишлари талабалари, шунингдек, кафедрага бириктирилган “Архитектура”, “Бино ва иншоотлар қурилиши” таълим йўналишлари, “Бино ва иншоотлар қурилиши” магистратура мутахассислиги талабалари иштирок этишди. Тадбирни “Бино ва иншоотлар қурилиши” кафедраси мудири Асатов Н.А. очиб берди ва сўзни Миллий тадқиқот Москва Давлат қурилиш университети(МТ МДҚУ) профессори, т.ф.д. Шукуров Илхом Садриевичга берди. Профессор Шукуров Илхом Садриевич “Замонавий шаҳарсозлик муаммолари, шаҳарсозликнинг ривожланиш тенденциялари ва келажак лойиҳалар” мавзусида маъруза қилди. Сўнгра тадбир савол-жавоб, мунозара шаклида давом эттирилди. Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишдилар. Тадбирда бундай учрашувларнинг ташкил этилиши томонлар учун фойдадан холи бўлмаслиги, тадбир самарали ўтганлиги таъкидланди.