Размер шрифтов: A A A
Цвет фона: A A A
X Закрыть


Yangiliklar


Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун спорт анжомлари ва бадиий китоблар жамланмаси туҳфа қилинди.

31-май куни Жиззах политехника институти рахбарияти “Сиртқи” бўлим талабалари ҳамкорлигида Жиззах шахридаги 29-Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини 1-июнь “Бутун дунё халқаро болалар куни” муносабати билан Президентимизнинг 5 та устивор ташаббуслари доирасида, ҳамда рамазон туҳфаси сифатида Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун “Болаларга беринг дунёни” шиори остида спорт анжомлари ва бадиий китоблар жамланмаси туҳфа қилинди.

Yaratildi: Iyun 1, 2019 7:56 da Bo'lim: Yangiliklar

Жиззах политехника институти томонидан ташкил этилган “Зукко китобхон” танловининг финал босқичи

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жойларда ижтимоий-сиёсий ва маънавий-маърифий соҳалардаги устувор вазифаларини амалга ошириш мақсадида илгари сурилган 5 ташаббусини амалга оширишга қаратилган туркум маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилиб борилмоқда. Шу муносабат билан Жиззах политехника институти томонидан 31 май куни 5 ташаббуснинг 4 йўналиши ҳисобланган “Ёшлар маданиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган” ташаббусни амалга ошириш учун институт факультетлари ўртасида қарийб 2 ойдан буён жами 5000 нафар талабани қамраб олган “ЗУККО КИТОБХОН” кўрик-танлови ўтказилиб келинди. Мана бугун ушбу кўрик-танловнинг финал босқичи ўтказилди.

Yaratildi: May 31, 2019 7:44 da Bo'lim: Ommaviy tadbirlar,Yangiliklar

Diktant.uz aksiyasi respublika bo’yicha onlayn tarzda bo’lib o’tdi.

2019-yil 28-may kuni 15:00 da Alisher Navoiy nomidagi Toshkent davlat o‘zbek tili va adabiyoti universiteti tomonidan Diktant.uz aksiyasi respublika bo’yicha onlayn tarzda bo’lib o’tdi.
Jizzax politexnika instituti konferensiyalar zalida onlayn tarzda bo’lib o’tgan aksiya tanlovida Jizzax politexnika institutidan 23 nafar, Jizzax pedagogika institutidan 27 nafar talaba yoshlar ishtirok etdi.

Yaratildi: May 28, 2019 8:09 da Bo'lim: Ilmiy yangiliklar,Yangiliklar

Таваллуд айёмингиз билан самимий муборакбод этамиз.

2019 йил 28 май куни институт бош ҳисобчиси Акромов Алишер ҳамда Ректорат ходимаси Тожимуродова Гулчеҳра таваллуд топган куни муносабати билан институтимиз ректори томонидан табрикланиб, эсталик совғалар билан тақдирландилар.

Yaratildi: May 28, 2019 8:00 da Bo'lim: Yangiliklar

interaktiv xizmatlar

FOYDALI HAVOLALAR

Asosiy ko`rsatgichlar